Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 73 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

27-СОНЛИ МАКТАБГА БОРГАН ТУМАН ҲОКИМИ ҲИСОБ ФАНИДАН БИР СОАТЛИК ДАРС ЎТДИ

×

 2023-02-18 16:54:39    79

PDF юклаш
Чоп этиш


27-сонли мактабга борган туман ҳокими ҳисоб фанидан бир соатлик дарс ўтди

Хабарингиз бор, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан туманимизнинг Ғазнов маҳалласидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур таълим муассасасининг иститиш тизими носозликларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар қилинди. Ҳудуддаги бошқа таълим даргоҳларидаги ҳолатларни кўздан кечириш юзасидан ҳам туман ҳокими томонидан ўрганишлар олиб борилаётир.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлган туман ҳокими мактабдаги олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мактабнинг иситиш тизими ва қозонхоналарнинг ишлаш жараёни ҳам ҳоким нигоҳидан четда қолмади.

Мазкур мактабнинг саккизинчи синф ўқувчилари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида таълим ва табия соҳасига Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ҳақида гапирилди ва бу эътибордан бугунги ёшлар самарали фойдаланишлари лозимлиги таъкидланди. Ҳисоб дарсидан бир соат сабоқ берган туман ҳокимининг ўзига хос методикаси ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди.

Айтиш лозимки, бугун ҳудуднинг 19-сонли умумий ўрта таълим мактабида реконструкция ва 24-сонли мактабда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Мазкур мактаблар ўқувчиларининг бир қисми айни кунда 27-сонли мактабда таҳсил олишаётир ва 24-сонли мактаб директори Ававзжон Олимовнинг сўзларига кўра, бошқа мактаблардан келиб таҳсил олаётган ўқувчиларга мазкур муассасада барча шароитлар яратиб берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram