Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 229 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

CYBER-WEEK ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-02-18 16:49:35    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Cyber-Week ҳафталиги доирасида Сўх туманида ҳам тадбирлар ўтказилмоқда

Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан шу йил 13 февралдан 19 февраль кунига қадар вилоятимизда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги (Cyber-Week)” ўтказилмоқда. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сўх туманида ҳам тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Аслида ҳам ушбу йўналишда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш бўйича ташкил этилаётган тадбирлар халқимиз манфаатига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Айтиш лозимки, бундай жиноятлар комига асосан етарли маълумот ва билимга эга бўлмаган фуқароларимиз тушмоқда ва бу кўрсатигич Сўх туманида сезиларли даражада юқорилаганини кўрамиз.

Сўх тумани Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган касб-ҳунар мактабида "Кибержиноятчиликни олдини олиш ва кибер хавфсизлик" мавзуси юзасидан йиғилишда асосан аҳоли, айниқса ёшлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчиларга Сўх тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари Умеджон Шамсиддинов мавазу бўйича етарли маълумотлар берди. Ушбу жиноят домига тушиб қолган фуқаролар мурожаати ва юзага келаётган нохуш ҳолатларга беэътибор бўлмаслик, огоҳлик ва хушёрликни кучайтириш юзасидан ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, мактабнинг илғор муаллимлари, соҳага дахлдор бўлган ходимлар ҳам ўз фикрларини баён этдилар. Мавзу бўйича ташкил этилган савол-жавоблар лаҳзалари ҳам жуда аҳамиятли бўлди.

Ана шундай тадбирлардан бири Сўх туманидаги “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилиб, унда кибержиноятларнинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Тадбирда туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан «Огоҳлик – давр талаби» ҳамда «Кибержиноятлар қурбонига айланманг!» мавзуларида маъруза қилинди ва иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.

Тумандаги 27-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир ҳам ҳафталик доирасида ташкил қилинди. Унда мактаб ўқитувчилари, психологлар, маҳалла фаоллари ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этди. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар жойларда давом этмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram