Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 87 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗНИНГ 1-СЕКТОРИ ҲУДУДИДАГИ ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ ВА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА УЙМА УЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛДИ

×

 2023-02-18 16:42:34    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Ғазнов маҳалласида сайёр қабул ўтказилди ва фуқаролар муаммоларини аниқлаш бўйича уйма уй ўрганишлар олиб борилди

        Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида туманимизнинг Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул бўлиб ўтди. Мазкур сайёр қабулда сектор ишчи гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

        Сайёр қабулдан олдин туман ҳокими айни кунда туманимиз миқёсида аҳоли муаммо ва камчиликларини аниқлаш бўйича бевосита секторлар раҳбарлари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ва бу ўрганишлар Ғазнов маҳалласида ҳам ўтказилаётгани ҳақида гапирди. Таъкидландиики, ушбу ўрганишлар энг аввало, аҳоли ва фуқаролар муаммоларини аниқлаш ва албатта, уларга амалий кумак кўрсатишга қаратилган.

        Сайёр қабул давомида маҳалла фуқаролари туман ҳокимига уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар хусусида мурожаат этдилар. Бўлаётган эътиборга нисбатан билдирилган миннатдорчилик изҳорлари қаторида маҳалладаги ичимлик суви, табиий газ, электр энергиясига боғлиқ муаммолар, чегараолди ер майдонларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида банк кредити олиш, тиббиёт муассасаларида даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатишдек масалалар фуқаролар томонидан билдирилди. Билдирилган барча муаммоларни ечиш юзасидан фуқароларга муносабат билдирилди.

        Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ уйма уй юриб, фуқаролар муаммо ва камчиликларини ўргандилар. Билдирилган барча муаммо ва камчиликларнинг ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, барча мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилаётир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram