Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 228 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРАЁТГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИГА БИР НАЗАР

×

 2023-02-18 16:38:40    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари фаолиятига бир назар

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” ги ПФ-29 сон Фармонига мувофиқ маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаъолиятини ташкил этиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаъолияти ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-31 сонли қарорига асосан тумандаги барча МФЙ-ларга яъни 27 та МФЙ-ларга ҳоким ёрдамчилар бириктилган бўлиб, 2022 йил давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:

          Тумандаги 27 та МФЙ-ларда мавжуд бўлган барча хонадонлар яъни 13767 та хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатловда хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 та тоифаларга ажратиб олинди.

        1-тоифага мансуб даромади кам, ишсизлари бор, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, даромад топишга ҳаракат қилаётган 1435 та (10,5%) хонадонлар;

        2-тоифага мансуб доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор 7821 та (56,8%) хонадонлар;

        3-тоифага мансуб ногиронлиги бўлган ва касал аъзолари бўлган боқувчиси йўқ ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 1101 та (8%) хонадонлар;

        4-тоифа бўйича эса иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ 3410 та (24,7%) хонадонлар ташкил этмоқда.

        Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди:

        2022 йилда 7292 нафар ишсиз фуқаролардан 7346 нафарини (100,8%) бандлиги таъминланди.

        Жумладан:

        Доимий ишга - 2405 нафар ишсиз фуқароларни;

        Мавсумий ишга – 763 нафар ишсиз фуқароларни 1705 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ёки норасмий банд аҳолини ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

        Ҳозирги кунда асосий эътибор янги корхоналарни ташкил этиш ва фаолият юритаётган корхоналарнинг қувватини ошириш ҳисобига янги иш ўринларини яратишга қаратилмоқда. Бу борада туманда ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жорий йил давомида жами 531 та, шундан 214 та кичик бизнес ва 317 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram