Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ БИР ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2023-02-18 16:34:40    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳоким ёрдамчиларининг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинмоқда

        Маҳаллаларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчиларининнг фаолиятига ҳам мана бир йилдан ошди. Президентимизнинг маҳаллалардаги вакиллари томонидан ўтган муддат давомида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар қилинди.

        Бугун ана шу ишлар ва қилинган амаллар сарҳисоб қилинмоқда. Жойларда соҳанинг вилоят вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, ҳоким ёрдамчиси фаолияти таҳлил қилинмоқда.

        Сўх тумани ҳокимлиги мажлислар залида Фарғона вилояти бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев иштирокида таҳлилий-танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Тумандаги барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этган мазкур тадбирда қўлга киритилган муваффақиятлар ва албатта, йўл қўйган камчиликлар таҳлил қилинди.

        Сўх тумани маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Ғанижон Мелниковнинг маълумотига кўра, ўтуказилган танқидий-таҳлилий йиғилишда камчилкиларга йўл қўйган 3 нафар ҳоким ёрдамчиларига огоҳлантириш берилди ва 7 та намуна кўрсатган ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириш бўйича таклифлар берилди. Янги йил учун тузилган иш режалари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram