ВИЛОЯТ ТАРҒИБОТЧИЛАРИ ТУМАН ТАЛАБА ЁШЛАРИ БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
2023-02-16 16:47:06 129
Вилоят тарғиботчилари туман талаба ёшлари билан самимий мулоқот ўтказди
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Республикамизда таълим ва тарбия ишларига давлат сиёсти даражасида аҳамият берилмоқда. Бу албатта, соҳада амалга оширилаётган ҳаётбаҳш ислоҳотлар жараёнини янада жадаллаштиради.
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилари билан мулоқот қилди. Самимий мулоқот чоғида асосан туман ёшларига Президентимиз томонидан берилаётган эътибор ҳақида сўз борди.
Айни кунларда мазкур таълим муассасада 800 нафарга яқин ўғил-қиз таҳсил олмоқда. 2021 йилда мактаб капитал реконструксия қилиниб, барча шароитлар яратилди.
Туман ҳокими 9-синф ўқувчиларига геометрия фанидан дарс ўтди. Ёшларнинг режа ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашилди. Самимий мулоқотда илм олиш, касб-ҳунар ўрганиш инсон ҳаётида муҳим ўрин эгаллаши таъкидланди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram