Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАВПАЯ СУВ НАСОС СТАНЦИЯСИДАГИ ОХИРГИ ИШЛАР ЖАВПАЯ МАССИВИДАГИ ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН ЗАМИН ЯРАТМОҚДА

×

 2023-02-16 16:43:43    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Жавпая сув насос станциясидаги охирги ишлар Жавпая массивидаги янги ҳаёт учун замин яратмоқда

Жавпая сув насос станциясидан келгусида Жавпая массивидаги ўзлаштирилаётган ерлар сув тежовчи технологиялар орқали суғорилади. Айни кунда мазкур сув насос станциясида пайвандлаш ва пардозлаш ишлари охирига етказилди. Сув насо станцияси электр энергияси таъминотига уланса, “ишлар беш” десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Жавпаяда ўзлаштирилаётган янги ерларга вилоят мутахассисларидан иборат штаб аъзолари бириктирилган бўлиб, куни кеча мазкур ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди. Жавпаяда барпо этилаётган мембрана сув ҳовузидаги амалларни бажариш учун махсус техникалар сафарбар этилган.

Мутахассислар ва штаб аъзоларининг бизга берган маълумотларига кўра, жами Жавпая массивига ҳокимлик ва пудратчилар томонидан 3 та экскаватор жалб этилган. Шунингдек, томчилатиб суғориш жиҳозларини тайёрлаш бўйича 6 кишидан иборат бригада иш олиб бормоқда.

Айни кунда бевосита вилоят ҳокими кўмаги асосида техникаларнинг муътадил ишлашини таъминлаш учун зарур миқдорда дизель ёқилғиси етказиб берилган, яъни етарли миқдордаги ёқилғи захираси яратилган. Ерларни тайёрлаш ва сув тежовчи технологияларни пайвандлаш ишлари яқин кунларда бошлаб юборилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram