УЛУҒ УСТОЗЛАР АСОС СОЛГАН ЎЗИГА ХОС ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛЯПТИ
2023-02-16 16:41:56 145
Улуғ устозлар асос солган ўзига хос таълим-тарбия жараёнлари давом эттириляпти
Айтиш лозимки, туманимиздаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби Республикамиз миқёсида донг қозонган таълим даргоҳларидан бири саналади. Мазкур мактаб тамал тошини қўйган Сўхнинг забардаст фарзанди, бутун умрини таълим-тарбия соҳасига бағишланган меҳнат фидоийси Аъзамжон Муталиевнинг директорлик даврида содиқ Иттифоқ миқёсида ҳам ўзининг хос ўрнига эга бўлган.
Мактабнинг янада юксалиши ва ривож топиши учун устоз Аъзамжон Муталиевдан сўнг директорлик вазифаларида ишлаган устозлар Раҳмонжон Нисоев, Боронбой Урунбоевлар ҳам астойдил ҳаракат қилишган. Истиқлол даврида мазкур мактабни бошқарган Амиржон Темиров, Олимжон Юнусов, Ғайратжон Полвонов, Улуғбек Ниҳолжонов, Бахтиёр Полвоновлар ҳам таълим даргоҳида устозлар асос солган амалиётни давом эттиришаётир.
Мазкур мактабда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва бошқа мутасаддилар билан бўлиб ўтган учрашувда мактабга асос солган устозларнинг номи ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олинди, таълим даргоҳи ривожига ҳисса қўшаётган бугунги раҳбарларга омадлар тиланди. Учрашув чоғида туман ҳокими барча мактаб ўқувчиларига ўтган устозлар хотирасини ҳамиша эъзозлаш барча авлодларнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади ва уларга муносиб шогирд бўлиш лозимлигини қайд этди.
Туман ҳокими томонидан мактабда олиб борилган ва олиб борилаётган ишлар, хусусан, маактабнинг ва барча синфхоналарнинг иситиш тизими кўздан кечирилди. Бир соат дарс ўтган туман ҳокими таълим даргоҳи ўқувчиларининг билим даражасини ҳам синовдан ўтказди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram