"АЁЛ ТАРБИЯ ВА ОДОБ ТИМСОЛИ" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-02-15 16:45:48 116
"Аёл тарбия ва одоб тимсоли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Жамиятда аёллар, хотин-қизлар мавқеини мустаҳкамлаш, улар томонидан жамоат ишларида фаоллик кўрсатишни рағбатлантириш юзасидан олиб борилаётган ишлар эътирофга лойиқ. Аёл жамиятда буюк давлат арбоби, борингки давлат раҳбари бўлиши мумкин, бироқ аёллар бизнинг онгу шууримизда ибо, ҳаё, иффат, гўзаллик тимсоли бўлиб қолаверади.
Сўх тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ҲҚМБ катта инспектори подполковник Шаҳноза Шодмонова саъй-ҳаракати билан туман педагогика коллежида "Аёл тарбия ва одоб тимсоли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, ўтказилди. Давра суҳбатда қатнашган барча иштирокчиларга тадбирнинг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.
Сўнг тадбир давомида жамиятда хотин-қизларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?”, “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Оила ажримига қарши биргаликда курашамиз”, “Сиз қонун ҳимоясидасиз”, “Аёл-эъзозда”, мавзуларидаги буклетлар тарқатилиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий , ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлигини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенгжалб қилиш, эхтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган Қонун, қарор ва фармойишларнинг мазмун-моҳиятлари тушунтирилди. Мустаҳкам ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram