ВИЛОЯТ МАЪНАВИЯТЧИЛАРИ СЎХ ТУМАНИДА
2023-02-15 16:42:31 136
Вилоят маънавиятчилари Сўх туманида
Айтиш лозимки, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ва бевосита унга раҳбарлик қилаётган соҳанинг иқтидорли вакили Маъсуджон Сулаймонов Сўх туманига бефарқ эмас. Чунки бевосита марказ раҳбари ташаббуси билан туманда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, Сўх таърихи ҳақидаги рисола ҳам бевосита Маъсуджон Сулаймонов саъй-ҳаракати билан чоп этилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сўх туманида бўлиб, маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Жойларда бўлиб ўтган суҳбат ва учрашувларда туманнинг бой таърихи ва унинг меҳнаткаш халқи ҳақида гапирилди.
Ташриф чоғида Ғазнов МФЙдаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар ва ўқитувчилар билан суҳбатлашилди. Мактабга китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram