Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ ВА БИР СОАТ ДАРС ЎТДИ

×

 2023-02-15 16:39:52    124

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими мактаб ўқувчилари билан учрашди ва бир соат дарс ўтди

Мактабга бўлган эътибор ва ўқитувчи меҳнатини муносиб рағбатлантиришдек амаллар бугун Республикамизда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим ва тарбия соҳасини янада ривожлантириш ва юксалишига албатта хизмат қилади.

Бугун туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизнинг Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактабига бориб, таълим даргоҳида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ўрганишлар жараёнида мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар билан давра суҳбат ташкил этилди.

Мактабнинг 10-синф ўқучиларига дарс ўтган туман ҳокими дарс жараёнида ўқувчилар билим даражасини ҳам синовдан ўтказди. Қизиқарли савол ва жавоблар билан ўтган бир соатлик дарс ўқувчилар кўнглида катта таассурот қолдирди.

Дарснинг қизиқарли лаҳзаларга бой бўлгани унда фаол ўқучиларнинг иштироки бўлди. Таълим даргоҳининг фаол ўқувчиларидан бири Нажминосо Бобошерова барча йиғилганларга Муҳаммад Юсуфнинг “Ватан”  шеърини ўқиб берди.

Туман ҳокими барча ўқувчиларга омад тилаб, берилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, садоқатли Ватан фарзандлари бўлиб етишларига умид билдирди. Туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов томонидан мактаб ўқувчиларига бадиий китоблар тўплами тақдим этилади.

- Мактабимизга туман ҳокимининг келиши албатта ўқувчиларга катта мотивация беради. Биз албатта, бундай эътибордан мамнунмиз ва соҳадаги ислоҳотларни амалда татбиқ этилишига астойдил интиламиз, - дейди мактаб ўқитувчиси Бунёджон Шоматов.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram