Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-02-15 16:09:36    94

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллада “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди

Ёш авлод билан ўтказилган ҳар бир суҳбат ёхуд учрашувларда тарих жонланади. Айниқса, бундай тадбирлар турли замон авлодлари иштирокида ташкил этилса агар.

Бугун Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳам уч авлод вакилларини бирлаштирди. Ташкил этилган "Уч авлод учрашуви”да туман ҳокимлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоев, Навобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зайлиддин Гадойбоев, маҳалла депутати, кекса ва нуронийлар, маҳалла ёшлари ва Афғон урушида қатнашган фахрийлар иштирок этдилар.

Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Турабоев сўз олиб, 15-феврал куни собиқ Иттифоқ армияси Афғонистон ҳудудини тарк этишининг 30-йиллиги қайд этилиши ва бугунги тадбир айни ушбу муносабат билан ташкил этилганиги ҳақида гапирди. Сўзларида Афғон жангида қатнашган ветеран жангчиларни табриклаб, тадбирда иштирок этаётган ёшларга Ватанимиз тинчлиги бебаҳо неъмат эканлиги, тинчлик-омонликни қадрига етиб яшаш кераклигини таъкидлаган Абдушукур Турабоев сўзни бевосита уруш майдонида бўлган “афғончилар” га берди.

Бугунги тадбир ва кўрган кечирганлари ҳақида гапирган ветеран жангчилар ҳам тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги, уруш авалодларга фақат ва фақат кулфат олиб келишини ўз фикр-мулоҳазаларида билдирдилар. Дунёда тинчлик ва тотувлик ҳукмрон бўлиши учун пок ниятлар билдирилди, дуолар қилинди.

Тадбир иштирокчилари ҳам жангчиларга саволлар бериб, жавоблар олдилар. Тадбирдан сўнг маҳалла раиси ташаббуси билан тадбир иштирокчилари учун бир пиёла чой устидаги зиёфат ташкил этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram