Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 183 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУЮК САРКАРДА ВА ШОИР ИЖОДИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-14 17:10:45    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк саркарда ва шоир ижодига бағишлаб тадбир ўтказилди

        Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Сўхда бўлганлиги, бу жаннатмакон гўшада бир муддат яшаб, айни Ҳушёр қишлоғидан бир неча юзлаб нафар навкарлар олиб кетганлиги ҳақида инкор этиб бўлмайдиган маълумотлар бор. Бу ҳақда шоир ўзининг “Бобурнома” асарида ҳам ёзиб қолдирган. Шунинг учун, буюк шоир ва мутафаккирнинг таваллудига бағишланган тадбирлар Сўх туманида ҳам кенг ўтказилмоқда.  

        Сўх туманидаги педагогика коллежида “Аждодлар мероси - маърифат зиёси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими масъул ходимлари, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, коллежда таълим олаётган талабалар, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирга бугунги кунда илм фан соҳасида ютуқларга эришган фаол аёллар, иқтидори ва истеъдоди билан турли хил танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган ўқувчи қизлар таклиф этилдилар.

        Сўх туман ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Шаҳноза Шодмонованинг маълумотига кўра, тадбирда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501), шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг (1483-1530) ғазаллари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Зеро буюк саркарда олис Сўхнинг Ҳушёр қишлоғида бир йилга яқин яшаган даврлари, Бобур Мирзо мана шу қишлоқда туриб келгуси тақдирини белгилаганлиги, атрофдаги қишлоқлар, йўллар, довонларни пухта ўрганилиб, Фарғона диёридан чиқиб кетишда Овчи, Оббурдон, Мастчоҳ қишлоқлари орқали Қоратегин довонидан ошиб, Ҳисор орқали Афғонистонга ўтиб кетганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

        Педагогика коллежининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ва ўқувчиларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди. Буюк мутафаккир таваллудига бағишланган тадбирлар туманимизнинг барча ҳудудларида ўтказиляпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram