Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 540 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-02-14 17:08:22    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги нишонланди

        Шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Сариканда маҳалласида "Шоҳ ва шоир хотирасини эслаб" мавзуси остида адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Унда 4-сонли мактаб тарғиботчиси В. Савронов ва маҳалла ёшлар етакчиси Ҳ. Ҳасановлар сўзга чиқиб, буюк мутафаккирнинг ижодий меросини ўрганиш аҳамияти ҳақида гапириб, шоир асарларида илгари сурилган эзгу ғоялар ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашди.

        Тадбирда Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

        Шунингдек, шоир ғазалларидан намуналар ўқилди ва мумтоз қўшиқлар ижро этилди. Тадбир давомида маҳалла ёшлари ва ўқувчилр иштирокида #BoburDay тарғибот акцияси ўтказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram