Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 220 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ФОРЕЛЬ БАЛИҒИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА НАМАНГАНЛИК ТАДБИРКОРЛАР ТАЖРИБАСИ АСОСИДА ИШ ОЛИБ БОРИЛАДИ

×

 2023-02-14 16:31:36    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида форель балиғи етиштириш бўйича наманганлик тадбиркорлар тажрибаси асосида иш олиб борилади

Айтиш лозимки, Сўх тумани асосан қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган туман сифатида танилган ҳудуд ҳисобланади. Лекин, олиб борилган ўрганишлар ва кузатишлар натижаси шуни кўрсатадики, туманимиз бошқа соҳаларни ривожланишинга ҳам қулай минтақа ҳисобланади.

Балиқчилик мана шундай соҳаларнинг биридир. Аслида Сўх дарёсида мавжуд бўлган “маринка” балиғи ўзининг ширин таъми ва бетакрорлиги билан донг қозонган. Айни кунда туманда тадбиркорларимиз саъй-ҳаракати билан форель балиғи парвариши йўлга қўйилмоқда.

Мазкур балиқ тури ўзининг хусусиятлари билан ҳам фарқ қилади ва унинг парвариши учун мутахассисларнинг маслаҳати ва йўриқномаси лозим. Шунинг учун, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида бўлиб, балиқ етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини кўздан кечиришди.

Ташриф давомида форель балиғи етиштириш ниятида бўлган Сўхлик тадбиркорлар Илҳомжон Ҳомиджонова ва Олимжон Домуллоевлар ҳам ҳамроҳлик қилдилар. Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида бўлган туманимиз вакиллари форель балиғи етиштирувчи тадбиркор фаолияти билан танишишди ва танишиш давомида мазкур балиқ парвариши йўлларини ҳам ўрганишди.

Туманимиз вакиллари тадбиркор томонидан форель балиғи етиштириш комплексидаги ҳовузлар, балиқни қайта ишлаш цехи, инкубатория, балиқ чавоқларини тайерлаш биноси, музлатгич ва бошқа барча шароитлар билан тўлиқ танишиб чиқдилар. Мазкур комплексда 66 та 40х10 хажмли бетондан барпо этилган ҳовузлар мавжуд бўлиб тадбиркор томонидан ҳар ойда 25 тонна сифатли форель балиғи етиштирилади ва маҳсулотнинг аксарият қисми Россия Федерацияси ҳудудига экспорт қилинади.

Комплекс фаолияти билан танишиш давомида Сўх туманида хам балиқчиликни ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд эканлиги тушунтирилди. Наманганлик тадбиркор Сўх туманидаги тадбиркорларга ушбу йуналишда яқиндан ёрдам беришини, хусусан, кўллар ва қайта ишлаш цехи, инкубатория ва музлатгич ташкил этиш, цехлар учун керакли воситаларни топишга ҳамда балик чавоқлари билан таъминлаш, озуқасини етказиб беришда амалий кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Сўх туманининг Сўх дарёси ўзанларида тадбиркор Илҳомжон Ҳомиджонов томонидан мазкур балиқни етиштириш йўлга қўйилган, бироқ табиий офат туфайли тадбиркор томонидан парваришланаётган 10 000 донадан ортироқ форель балиқлари Сўх дарёсига оқиб кетган. Мутахассисларнинг фикрича, агар Сўх дарёси ўзанларида мустаҳкамлаш ишлари олиб борилса, натижада 50 гектардан ортиқ балиқ етиштириш ҳовузлари барпо этилишига эришилади.

Айтиш лозимки, туманимиз вакилларининг Наманган вилоятига қилган ташрифлари туманда балиқчиликни ривожлантиришга доир ишларнинг дебочаси саналади. Туманимизга Учқўрғон туманидан март ойида 20 000 дона балиқ чавоқларини етказиб берилишига келишиб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram