Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИДА ХОДИМНИНГ ҲАР ЙИЛГИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИ УЗАЙТИРИШ ЁКИ УНИ БОШҚА МУДДАТГА КЎЧИРИШ, ТАЪТИЛИНИНГ БИР ҚИСМИНИ КЕЙИНГИ ИШ ЙИЛИГА КЎЧИРИШ ҲАМДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИ ҚИСМЛАРГА БЎЛИШ ТАРТИБИ

×

 2023-02-14 16:21:10    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш, таътилининг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш ҳамда меҳнат таътилини қисмларга бўлиш тартиби

        Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 229-моддасида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни бошқа муддатга кўчириш тартиби белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ ходимлар қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

 вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

 ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;

 ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

 давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар қонунчиликда  

бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса;

 жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

        Агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланиши лозим ҳисобланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади. Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қиладиган, юзага келган сабаблар тўғрисида иш берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

        Агар ходим белгиланган муддатда таътил бошланадиган вақт ҳақида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунига қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, ҳар йилги меҳнат таътили ходимнинг аризасига кўра бошқа муддатга кўчирилади.

        Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги меҳнат кодексининг 230-моддасида ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Бунда, ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календар кундан ортиқ бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланилиши шарт. Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек, ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимлар йиллик қўшимча таътил ҳамда ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иши учун ходимга ҳар йилги қўшимча таътилларни бермаслик тақиқланади.

        Шунингдек, мазкур кодекснинг 231-моддасида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилини қисмларга бўлиш тартиби ҳам кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга нувофиқ ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календар кундан кам бўлмаслиги керак.

                  Тошпўлатов Абдухаким Хамитжон ўғли - Сўх туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram