Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒАЗНОВ МАҲАЛЛАСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА ТИК ҚУДУҚ ҚАЗИЛАДИ

×

 2023-02-11 16:06:09    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғазнов маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида тик қудуқ қазилади

Президентимизнинг Сўх тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожалнтиришга доир қабул қилган 4798-сонли қарори асосида туманимиз миқёсида ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни бартараф этилиши мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Бироқ, ушбу соҳадаги камчиликлар баъзи ҳудудларда муаммолигича қолмоқда.

“Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани филиали раҳбари Фарҳоджон Азимбековнинг бизга берган маълумотига кўра, бугун ичимлик суви долзарб  масала бўлиб қолган Ғазнов маҳалласида ишлар бошланиб юборилди. Мазкур маҳалада ичимлик суви таъминоти мақсадида тик қудуқ қазилади.

Соҳа раҳбарининг сўзларига кўра, Ғазнов маҳалла фуқаролар йгиғинига Президентимизнинг 4798-сонли қарори асосида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янги ичимлик сув қудуғи қазиш учун махсус техника воситаси келиниб, ишлар бошлаб юборилди. Албатта, бу воқеликни маҳалла аҳли хурсандчилик билан қабул қилдилар.  

Мазкур маҳалладаги ўрганишлар ҳам маҳаллада асосан ичимлик суви танқислигини кўрсатди. Аслида Ғазнов сўзининг асл маъноси “Сув хазинаси” деганидир.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram