Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 229 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎТГАН ЙИЛНИНГ НАТИЖАСИГА КЎРА, СЎХ ТУМАНИ ”МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ҚОШИДАГИ “САХОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН 1 МИЛЛИАРД 190 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚРОҚ МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2023-02-11 16:02:36    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўтган йилнинг натижасига кўра, Сўх тумани ”Маҳалла” хайрия жамоат фонди қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 1 миллиард 190 миллион сўмдан ортиқроқ моддий ёрдам кўрсатилди

 

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 20-апрелдаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш буйича ташаббусслари, ҳиммат каби эзгулик фазилатларини ўзида мужассам этган ҳолда тиббий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги булган шахслар, эҳтиёжманнд оилалар ҳамда “Темир дафтар” руйхатига киритилган бошқа кўмакга муҳтож оилаларни қўллаб –қувватлаш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22-апрел кунги 213-сонли фармойиши билан туманимизда “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда туманимизда “Саховат ва кўмак” жамғармаси доирасида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Ўтган 2022 йилнинг 12-ой давомида “Саховат ва кўмак”жамғармасига 1 миллиард 190 миллионн 057 минг сўм маблағ тушган. Ҳар бир тушган маблағни Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши қарори билан манзилли сарфлаган.

Жами 12 ой давомида келиб тушган мурожаатларни урганиб, эхтиёжманд, ногирон, камтаъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга 1 миллиард 190 миллион 057 минг сўм маблағ “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам курсатилди.

Жумладан, 05 январь 2022 йил Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг  6-45-11-159-К/22-сонли қарори билан 39 миллион 580 минг сўм маблағни 60-нафар камтаъминлаган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва боқувчисини йуқотган фуқароларнинг пластик карточкаларига ўтказилиб берилган.

Қўйида кўрсатилган кўмаклар ҳақида маълумотлар келтирамиз:

07 февраль 2022 йили 25 миллион 070 минг сўм маблағни Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Эркинжон Ҳамаловнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун фуқарони пластик картасига ўтказиб берилган.

Худди шундай март ойида 30 миллион сўм 47 нафар фуқароларга, апрель ойида 10 миллион 973 минг сўм  22 нафар эҳтиёжмандларга, май ойида 12 миллион сўм 28 нафар кам таъминланган фуқароларга, июл ойида 31 миллион 918 минг сўм 47 нафар фуқароларимизга, август ойида 32 миллион 840 минг сўм 53 нафар Сўхлик ватандошларимизга, сентябр ойида 34 миллион 980 минг сўм 30 нафар фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан манзилли етказиб берилди.  

2022 йилнинг 11 ноябр куни 62-107-11-159 к/22-сонли Халқ депутатлар Сўх тумани Кенгаши қарори билан 41 нафар фуқароларга 30 млн 100 минг (ўттиз милион бир юз минг ) сўм маблағ “Саховат ва кўмак” жамғармасидан манзилли етказиб берилди.

2022 йилнинг 7 декабрь куни  VI-63-114-11-159-к/22-сонли Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши қарор билан 41 нафар фуқароларга 48 миллион 599 минг (қирқ саккиз миллион беш юз тўқсон тўққиз минг ) сўм маблағ “Саховат ва кўмак” жамғармасидан фуқароларимизга моддий ёрдам кўрсатилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram