Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУГУН БАРЧА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-02-10 18:02:13    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун барча туман ҳокимлиги ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди

Ҳар бир ташкилот ё муассаса ходимнинг иш унумдорлиги ва самарали фаолият олиб бориши албатта унинг соғлиғига боғлиқдир. Бунинг учун ҳар биримиз ўз соғлиғимизга бефарқ бўлмасдан, мунтазам тиббиёт соҳаси ходимлари кўригидан ўтишимиз лозим.

Бугун Сўх тумани ҳокимлигининг барча ходимларини туман марказий поликлиникасида тиббий кўрикдан ўтказишди. Бундай тиббий профилактик тадбирни ўтказишдан мақсад ҳокимлик аппарат ходимларида касаликларни аниқлаш, уни профилактика қилиш, ходимлар иш унумдорлигини ошириш ва самарали фаолият олиб боришлари учун қулай шароит яратиб беришдан иборат.

Ҳокимлик ходимлари ЛОР, тери-таносил, стоматолог, гинеколог ва терапевт каби тор мутахассисларнинг чуқурлаштирилган кўригидан, лаборатор ҳамда рентген текширувлардан ўтдилар. Аниқланган касалликлар бўйича маълумот ва тушунтиришлар берилиб, даволаниш, қай турдаги дори воситаларини истеъмол қилиш юзасидан ҳам тавсиялар берилди.      

Шунингдек, ҳозирги вақтда кенг тарқалган юрак-қон томир, диабет, онкологик ва ўпка касалликлари касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди. Барча туман ҳокимлиги ходимлари туман СЭОМ ходимлари томонидан вакцина билан эмландилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram