Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ХИЗМАТ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШГА ДОИР ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-10 18:00:23    107

PDF юклаш
Чоп этиш


Миллий гвардия ходимлари иштирокида хизмат интизомига риоя этишга доир тадбир ўтказилди

Айтиш лозимки, жамиятдаги тинлик-тотувлик, осойишталик ва хавотирсиз умргузаронлик қилиш энг аввало жамоат тартибини сақлашга камарбаста бўлган ходимлар фаолиятига чамбарчас боғлиқдир. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларида хизмат қилаётган фарзандларимиз ҳам астойдил иш олиб боришаётир.

Соҳа ходимлари ўз хизмат фаолиятларида қонун орқали белгилаб берилган хизмат интизомига риоя қилишлари энг муҳим жиҳат саналади. Аҳоли, фуқаролар билан суҳбат ва учрашувларда муомала қоидаларига риоя этиш соҳа ходимларининг асосий вазифаларидандир.

Бугун Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирокида

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси Сўх тумани қўриқлаш бўлими ходимларига хизмат интизомига риоя қилиш, ҳамда 2022 йил якунлари буйича тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этиб сўз олганлар Сўх туманида мазкур тузлима ходимлари томонидан амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб, йўл қўйилган камчиликлардан зурурий хулосалар чиқарган ҳолда, янги йилда самарали фаолият олиб бориш юзасидан таклиф ва тавсиялар бердилар.

Тадбир давомида ҳар бир ходимнинг хизмат интизоми бўйича ҳам тушунтиришлар берилди. Таъкидландики, ҳар бир ходим ўз фаолиятида берган қасамёдига содиқ бўлиши, фақат ва фақат халқ ва давлат манфаатларига хизмат қилишдан иборат бўлган ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариши, ўзига юклатилган хизмат вазифалари ва функционал мажбуриятларини самарали амалга ошириши лозим.

          Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram