Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ ХАЛҚЧИЛ ПРОФЕССИОНАЛ ТУЗИЛМАГА АЙЛАНТИРИШ ДАВР ТАЛАБИ!

×

 2023-02-10 15:49:46    83

PDF юклаш
Чоп этиш


Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш давр талаби!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида 2023 йил 20-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланди.

Ушбу Кодексдан кўзланган асосий мақсад ички ишлар органлари ходимларини «Инсон қадри учун» тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш, ички ишлар органлари ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш ҳисобланади.

Ушбу кодекс билан Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти ташкил этилди. Ушбу департаментни устувор йўналиши этиб ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратиб, ўрнатилган тартибларни тубдан соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни белгилаш, маънавий-маърифий ишларни «таълим муассасасидан — хизматнинг охирига қадар» тамойили асосида тизимли ва узлуксиз ташкил этиш орқали уларнинг самарадорлиги ҳамда таъсирчанлигини ошириш, хизматнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида манзилли психологик тадбирларнинг замонавий усулларини татбиқ этиш, лавозимга тайинлаш ва аттестация ўтказиш жараёнларида мутахассис-психологларнинг ролини ошириш, ички ишлар органларида истиқболли ёш раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги тизимини жорий этиш, уларнинг фаолиятини тизимли мониторинг қилиш ва доимий равишда ўқитиб бориш механизмларини яратиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш ва уни баҳолашни янги мезонлар асосида амалга ошириш, инсон омилини истисно этиш ҳамда коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш мақсадида ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, хизматни ўташ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини замон талабларига мос равишда тўлиқ рақамлаштириш белгиланган.

Ушбу Кодекснинг амалиётга киритилиши ички ишлар органларида содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келишини бартараф этади.

 

И. Мадаминов - Сўх тумани адлия бўлими бош маслахатчиси



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram