ЎРГАНИШ ЖАРАЁНИДА АНИҚЛАНГАН МУАММО ВА КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
2023-02-09 18:02:37 99
Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликлар бартараф этилмоқда
Айни кунларда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган ўрганиш ишлари ва мазкур ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликлар имконият доирасида бартараф этилаётир. Туман ҳокими бошчилигида Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам аниқланган муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғини “Тошмазор” кучасида яшовчи фуқаролар билан бўлиб ўтган суҳбатда маҳалла фаоли Илҳомжон Хужаёров туман ҳокимига электр энергияси таъминотини яхшилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Бугун берилган кўрсатмаларга асосан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ушбу муаммо ўрганилиб, билдирилган мурожаат бўйича аниқланган муаммо бартараф этилди.
Шунингдек, Сўх маҳалла фуқаролар йиғини “Сўх” кўчасида ҳам ичимлик суви тармоғидаги носозлик бўйича мурожаат тушган. Айни дамда “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими ходимлари ушбу муаммони бартараф этиш бўйича иш олиб боришмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram