СЎХ ТУМАНИДА МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 582 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ
2023-02-09 17:36:18 119
Сўх туманида Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги нишонланди
Шарқ қадим-қадимдан адабиёт, маданият, санъатнинг буюк бешиги бўлган. Бугун ўзбек адабиётининг улуғ мутафаккир шоири, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги Сўх туманида ҳам кенг нишонланмоқда.
Сўх туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг ўзбек адабиётига қўшган улкан ҳиссаси, зуллисонайн шоир сифатида туркий ва форсий забонда ижод этган буюк мутафаккиринг ижод маҳсули бугунги кунда ҳам ўз қийматини сақланиб келаётгани, бугунги ёш авлод айни Навоий орзу қилиб ўтган давронларда яшаётганини таъкидадилар. Дарҳақиқат, Алишер Навоий халқимизнинг камолоти сари энг юксак инсоний марралар томон чорлаб келган улуғ мутафаккир сифатида эътироф этилади.
Улуғ сўз санъаткори Ҳазрат Навоий яратган дурдона асарлар бугун халқимизнинг ижодий мулкига айланиб, маънавиятимизни юксалтириш, ёшларни баркамол руҳда тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда. Тадбир ёш санъат ғунчалари ва санъаткорларнинг чиқишлари билан янада файзли ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram