Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

×

 2023-02-09 17:34:15    109

PDF юклаш
Чоп этиш


 

Долзарб мавзу:

 

Кам таъминланганлик тўғрисида маълумотнома ким томонидан қайси асосларда берилади ?

 

Олдинги суҳбатда Сизларга кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)ларга қандай имтёзлар мавжудлиги ҳақида маълумотлар берган эдик, шундан келиб чиқиб фуқаролардан “Кам таъминланганлик” маълумотномаси ким томонидан ва қайси асосларда берилиши борасида ҳақли саволлар купроқ бериладиган бўлди.

Бу мавзудга ойдинлик киритишдан олдин “Камтаъминланганлик тўғрисида маълумотнома нима ?” деган саволга жавоб бериб утамиз :

Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонқарорининг 1-ИЛОВАсидаги “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” НИЗОМга асосан :

 

маълумотнома — «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган, QR-кодга эга бўлган маълумотнома.

 

Мазкур маълумотнома юқоридаги НИЗОМнинг 2-боб ( Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартлари) и 9-бандига асосан :

Оила (шахс) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ушбу Низомга 1а-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.

Маълумотнома тақдим этилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Соддароқ қилиб айтганда,

1-босқич - Ариза берувчи қўйидаги босчиқларга амал қилиши керак :

1. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

2. Маълумотнома олиш учун электрон сўров юборади.

 

2-босқич - Ягона интерактив давлат хизматлари портали

        1. Сўров келиб тушгандан кейин «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимидан зарур маълумотлар келиб тушади.

        2. QR-код (матрик штрих — код) қўйилган маълумотнома расмийлаштирилади.

3. Маълумотнома ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.

 

Низомга асосан Маълумотнома Автоматик тарзда шакллантириши таъкидлаб утилган.

Диққат савол : Барча «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахслар)га, яъни кам таъминланганлик маълумотномаси бор шахсларга кам таъминлан оилаларга бериладиган болалар нафақаси тайинланадими ?

Жавоб :  Йўқ.

Чунки,оилада ишсиз (расмий даромад манбаига бўлмаган) аъзо мавжуд бўлган уларда, табиийки, камтаъминланганлик маълумотномаси олиш имкони купроқ бўлади. Яъни, улар Дастур томонидан камтаъминланган деб эътироф этилиб, маълумотнома берилади. Лекин, Мазкур Низомга асосан меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоси мавжуд бўлган оилаларнинг бола нафақаси учун топширган аризалари рад этилади.

Мазкур жавобга шарҳ бериш учун, яна ВМнинг 654-сон Қарорининг 1-иловасидаги Низомга мурожаат этамиз :

4-боб. Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олиш учун аризаларни кўриб чиқиш тартиби (20-банди)

20. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади:

 

к) расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.

Юқоридагига асосан оилада меҳнатга лаёқатли аъзо мавжуд бўлганда нафақа учун берилган ариза Дастур томонидан автоматик равишда рад этилиши маълум бўлмоқда.

 

Мазкур банднинг фақат «к» кичик банди асосида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган оилалар «Ягона реестр» АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилади. Бунда оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланмайди, лекин мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома тақдим этилади.

 

Иномжон Мунавваржонович Иномжонов - БТПЖ Сўх туман бўлими Ягона  ижтимоий реестр шуъбаси мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram