Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҚ ЛОЗИМ

×

 2023-02-09 17:23:42    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ лозим

Жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ва унинг мустаҳкам қарор топтиришга эришиш энг аввало мутасаддилар томонидан олиб борилаётган амалий ишларга бевосита боғлиқдир. Айтиш лозимки, ушбу йўналишда агар мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилса, кўзланган мақсадларга етиш мумкин.

Айни бугунги глобаллашув замонида айниқса, ахборот хуруж қилаётган даврда турли ахборот манбаларидан фойдаланиш фуқароларимиз, айниқса, ёшларимиз онгу шуурини заҳарланиши мумкин ва афсуски, бу муаммо куннинг асосий мавзусига айланиб қолган. Туманимизда бу йўналишда олиб борилаётган тарғибот ишлари уйлаймизки, ўзининг самараларини беради.

Туман дин ишлари бўйича бош мутахассиси Тожибой Додобоевнинг берган маълумотига кўра, туман халқ таълими бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги умумтаълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги 18, 19, 24, 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида ўтказилган давра сўҳбатларида ҳудуд ёшлари фаоллик билан иштирок этдилар.

Ташкил этилган тадбирларда ёшларга ўтказилаётган тадбирларнинг асл мазмун-моҳияти, унингг мақсади тушунтирилди. Жамиятда томир тортган турли иллатлар – диний экстремизм, миссионерлик, аёлларга зўравонлик, ёшларнинг маънавий бўшлиқлари ҳақида етарли маълумот берилди. Намойиш этилган турли мавзудаги видеоролик ва филмларда ушбу иллатларнинг зарари кўрсатиб ўтилди. Бундай маънавий ва маърифий тадбирлар туман миқёсида мунтазам ўтказилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram