Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2023-02-09 17:21:08    83

PDF юклаш
Чоп этиш


“Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга кўмак кўрсатилмоқда

        Сўнгги йилларда юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Давлатимиз рахбари таъкидлаганидек, тадбиркор бой бўлса, халқ бой бўлади. Сунги 5 йил давомида чекка худудларда хам тадбиркорлик соҳаси ривожланиб кенг қулоч ёзди. Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб, мазкур соҳада ислоҳотлар самараси яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, Сўхлик тадбиркорлар учун давлатимиз раҳбари томонидан бир қатор имтиёзлар яратилгани туманда мазкур соҳани ривожланиши, янги ишлаб чиқариш корхоналарнинг фаолият бошлашига сабаб бўлгани албатта этирофга сазовор.

        Яна бир жиҳат - Сўх туманида Давлат солик инспекцияси ходимлари томонидан “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ, маҳалий тадбиркорларни қийнаб келаётган муамолар босқичма босқич уз ечимини топиб бормоқда.

        Хусусан Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида “Сулаймон Ота” корхонаси раҳбари Сардор Зиёдов ва Чашма маҳалласида фаолият олиб бораётган “Дилшодбеку Диёрбек” корхонаси раҳбари Додоботир Сафаровлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш максадида кредит олиш учун хужжат рамсийлаштиришди, бироқ кредити олишда қийналишди.

        Сўх туман Давлат солик инспексиясига мурожат килганларидан сўнг ушбу фуқароларга “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида яқиндан кўмак кўрсатилди. Натижада ҳар бир фуқарога берилган 250 миллион сўм миқдоридаги кредит ҳисобига туманимизнинг Қалъа ва Чашма маҳалалларида иккита тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Айни дамда ташкил этилган 2 та мазкур савдо дўконида 5 нафар ёшларимиз доимий иш билан таминланган. Энг муҳими тадбиркорлар Сўх туман давлат солиқ инспексияси томондан унга кўрсатилган кўмакдан мамнун. Бу албатта, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга бўлган биргина мисол. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

        Солиқ идоралари ходимлари бундан буён хам албатта Президентимиз белгилаб берганидек - тадбиркорларга маслиҳатчи кўмакчи ва яқин хамкор сифатида фаолиятларини давом эттиришларига ишонч билдирамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram