МАҲАЛЛАЛАР КЕСИМИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2023-02-09 17:14:47 140
Маҳаллалар кесимида сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Республикамизда аҳоли муаммоларини ўрганиш, аниқлаш ва аниқланган камчиликларни ҳал этиш бўйича яратилган тизим орқали бугун Республикамиз миқёсида амалий ишлар қилинмоқда. Сўх туманида олиб борилаётган ишлар ҳам ўзининг натижадорлигини кўрсатмоқда.
Секторлар кесимида олиб борилаётган ўрганишлар, ҳар бир хонадон ва фуқарога алоҳида эътибор бериш, яъни уйма уй юриб, манзилли ўрганишларни ташкил этилишида бевосита сектор раҳбари томонидан амалий ишлар қилинаётир. Туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Ғазнов маҳалласида амалга оширилган ўрганиш ишларида бевосита сектор раҳбари, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди.
Туманимизда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар орасида диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш юзасидан ўрганишлар олиб бориш бевосита ташкил этилган ишчи гуруҳлар зиммасига юклатилган. Ишчи гуруҳ таркибига кирувчи сектор аъзолари маҳалланинг “бешлиги” билан ҳамкорликда ушбу йўналишда амалий ишлари бажариш бўйича фаолият олиб боришмоқда.
Туман ҳокими бошчилигида ташкил этилган ўрганиш натижасига кўра, 23 та хонадонида яшовчи аҳоли муаммолари, 2 та ижтимоий объектлар ҳамда 1 нафар тадбиркорлар фаолияти ўрганилди. Ўрганиш натижаларига кўра, 2 та хонадонда 2 та муаммо борлиги аниқланди ҳамда аниқланган ушбу муаммолар жойида бартараф этилди. Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллалар кесимидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram