Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕЛ ЙЎЛЛАРИДАН ОЛИНГАН ШАҒАЛ ҲУДУДДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАРГА ЁТҚИЗИШ УЧУН ЕТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-02-09 11:34:13    73

PDF юклаш
Чоп этиш


Сел йўлларидан олинган шағал ҳудуддаги ички кўчаларга ётқизиш учун етказилмоқда

Айни кунда туманимизда вилоят ва туман фавқулодда вазиятлар соҳаси вакиллари томонидан туманда сел ва сув тошқинларини олдини олишга қаратилган ишлар олиб борилмоқда. Ўрганишлар жараёнида бу бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилаётир.   

Хабарингиз бор, ўтган йили юзага келган фавқулодда вазият – сув тошқинлари ва сел келиши оқибатида туманимизнинг Малбут ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқароларга катта зарар етган. Мана шундай салбий оқибатларни олдини олишга қаратилган ишлар Республикамизда февраль ойининг биринчи кунидан бошлаб юборилган ва мана қарийб ўн кундирки, Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари туманимизнинг тоғолди ҳудудларида ўрганишлар олиб боришмоқда ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалий ишлар бажарилмоқда.

Туманнинг Малбут, Девайрон, Демурсад, Ҳушёр маҳаллалари сел келиши ва сув тошқини юзаага келиши эҳтимоли юқор бўлган ҳудудлар ҳисобланади. Айни ушбу ҳудудларда мавжуд сел йўлларини таъмирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш, сел келиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудуларда янги сел йўллари очиш ишлари олиб борилаётир. Бунинг учун барча техника воситалари сафарбар этилиб, мутасадди ташкилотлар мустаҳкам ҳамкорлик асосида иш олиб боришмоқда. Малбут сел йўлини тозалаш ишлари бевосита туман йўлсозлик идораси ва фавқулодда вазиятлар бўлими таркибига кирувчи корхоналар ҳамкорлигида олиб бориляпти.

        Сел йўлларидан олинган шағал маҳсулоти туман маҳаллалаларининг таъмирланмаган кўчаларига бевосита етказиб берилмоқда. Вилоят ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари давом этмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram