Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛА ВА ФУҚАРОЛАРГА ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2023-02-08 13:30:11    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд оила ва фуқароларга қимматбаҳо совғалар етказиб берилди

        Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, эҳтиёжманд фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларининг ҳолидан хабар олишдек фазилат бизнинг халқимизга хос. Бундай хайрли иш ва амаллар Республикамизда кенг қулоч ёйиб, давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлдир. Ушбу йўналишда Сўх туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

        Бугун туманимиздаги Чумоқча ва Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги иккита оилага Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси номидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Совғаларни ўз эгаларига топшириш маросимида иштирок этган туман секторлари раҳбарлари ва бошқа идоралар вакиллари Республикамизда “Инсон қадри учун” деган тамоийл ҳаётда ўз исботини топаётгани, ҳар бир фуқаро эътиборда эканлигини қайд этиб ўтдилар.

        Чумоқчалик Хуршедахон Нуралиева анча муддат касал бўлганлиги, шунга қарамасдан ҳар доим эътибор марказида бўлганлиги ва Республика савдо-саноат палатаси раҳбарияти томонидан тақдим этилган музлатгич, кондиционер ва телевизордан мамнун эканлигини билдириб, миннатдорчилик изҳор этди.

        Чашма маҳалласида яшаб, умргузаронлик қилган, маҳалла ва туман ободлигига ҳисса қўшган Келдибек-ота Йўлдошевнинг хонадонига ташриф буюриб, отанинг фарзандлари ва келинларига Республикадан юборилган совға – кир ювиш машинаси ва янги русумдаги телефон тақдим этилди.

         Дарҳақиқат, эътибор ҳар бир инсон кўнглида ҳаётга бўлган иштиёқни янада кучайтиради ва у ҳеч кимдан кам эмаслиги, доимий этибордалигини сезади. Аслида, инсонга наф келтириш олий бахт эканлиги бугун мана шундай хайрли амалларда ҳам ўз исботини топмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram