Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЧУМОҚЧА МАҲАЛЛАСИ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРИ МУСОБҚАЛАР ҒОЛИБИ

×

 2023-02-07 17:35:49    95

PDF юклаш
Чоп этиш


Чумоқча маҳалласи ёш футболчилари мусобқалар ғолиби

Туманимизнинг Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида барча ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур беллашувларда туманимиз маҳалаларининг ёшлари иштирок этдилар.

Жамоатчи муҳбиримиз Бунёджон Шоматовнинг бизга берган хабарига кўра, мазкур мусобақаларнинг тақдирлаш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Республикамизда спортга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, ушбу соҳа туманимизда ҳам ривож топаётгани ҳақида гапирди.

Тадбир давомида мусобақа ғолиблигини қўлга киритиган Чумоқча маҳалласи ёш футболчиларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, мусобақаларнинг энг фаол ўйинчилари ҳам совғалар билан тақдирландилар.

Мазкур мусобақада иштирок этган туман Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари Исожон Мастонов ҳам бугун Сўх миқёсида ёшлар етакчилари ташаббуси билан ташкил этилаётган спорт мусобақалари ҳақида гапирди. Бундай спорт тадбирлари туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳар куни ўтказиб келиняпти.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram