Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 233 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕЛ ВА СУВ ТОШҚИНЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-02-07 16:49:59    129

PDF юклаш
Чоп этиш


Сел ва сув тошқинларни олдини олишга қаратилган ўрганиш ишлари давом этмоқда

Сўх тумани жуғрофик жойлашувининг ўзига хослиги боис, ҳудудимиз фавқулодда вазиятлар, сел ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли юқори минтақа саналади. Ўтган йиллардаги юзага келган фавқулодда вазиятлар, аҳолига зарар етказган табий офатлар бугун ҳаммамизни огоҳлик ва хушёрликка чорлаши табиий ҳол. Республикамиз ҳудудида, айниқса, Ватанимизнинг тоғли ҳудудларида фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган амалий ишлар февраль ойининг илк кунларидан бошлаб юборилди. Бунинг ўзига хос сабаблари бор албатта.

Айни кунда туманимизнинг тоғолди ҳудудлари – тоғ ён бағрида жойлашган, сел келиши эҳтимоли юқори бўлган маҳалла ва қишлоқларда Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари иштирокида ўрганиш ишларии олиб борилмоқда. Сел ва сув тошқини юзага келиши эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда эса, мавжуд сел йўлларини тозалаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Тошқин сувлари ва сув оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Тошқинга қарши вилоят комиссиясининг йиғилишида берилган топшириқлар юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг профилактика бўйича ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари билан Сўх туманидаги мавжуд сел йўлларида ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар. Туманимиздаги Сўх дарёси ўзанлари, Малбут сел йўли, Демурсад сел йўли, Хушёр Асосий, Шарқобод сув олиш иншоотлари холати ўрганилиб, қилиниши лозим бўлган ишларнинг режаси тузилиб, фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу йўналишда Давсувхўжаликназорат, гидрометероология хизмати вилоят бошқармаси, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман бўлими вакиллари қаттиқ хамкорликда иш олиб боришмоқда.

Вилоятимизнинг қўшни Қирғизистон Республикаси анклав ҳудудида Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳолини сел-сув тошқинларидан муҳофаза қилиш, маҳаллий сел йўлларини тозалаш ишларини ташкил этиш ва мухандислик ҳимоя тадбирларини амалга ошириш мақсадида, Фарғона вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари хисобидан ажратилган 10 тонна дизел ёқилғиси ҳамда 1 та махсус техника (экскаватор) олиб чиқилган. Бундай ишлар бизнинг Сўх туманимизда ҳам олиб борилмоқда.

Сел келиши эҳтимоли юқори бўлган қишлоқларда аҳоли бугунги олиб борилаётган ишлардан мамнун. Чунки қилинаётган барча ишлар уларнинг манфаати, хавфсизлигини таъминлаш учун учун йўналтирилган.

Туманимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда соҳа вакиллари ва ҳокимият ходимлари иштирокида ўрганишлар давом этмоқда. Фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларга зарурий техника воситаларини жалб этиш бўйича барча чоралар кўрилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram