Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛИККА БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ТУФАЙЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҲАСИ РИВОЖЛАНМОҚДА

×

 2023-02-07 10:56:20    86

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорликка берилган имкониятлар туфайли ишлаб чиқариш соҳаси ривожланмоқда

Республикамизда тадбиркорликка берилган ва берилаётган эътибор боис, соҳа вакиллари учун имконият кўлами ҳам кенгаймоқда. Тадбиркорларимиз бугун берилаётган эътибор боис, ҳудуд ободлигига ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишаётир.

Туманимиздаги “Сўхгидроқурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳам мана шундай йирик корхоналардан ҳисобланади. Мазкур корхона ходимлари томонидан туманимиз миқёсида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва бу ишлар бугун ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда. Қайроқ насос станциясининг қурилиши туманимиздаги йирик қурилишлардан ҳисобланади ва ушбу иншоот ҳам айнан шу корхона ходимлари томонидан бунёд этилди.

“Излаган имкон топар” деган гап бор халқимизда. Корхона раҳбари Халилжон Умаров бошчилигида бугун имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда тадбиркорлик ҳам ривожланмоқда. Банкдан олинган 10 фоизли 2 миллиард 700 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит туфайли МЧЖ негизида янги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилди.

Корхонада айни кунда турли ҳажм ва узунликдаги темир бетон таянчлар, шлакоблок ишлаб чиқрилмоқда. Корхонада буюртма асосида турли қурилиш маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Бир ойда мазкур корхонада 120 та темир-бетон таянчлар, 20 000 дона шлакоблок, фармойишга қараб 30 донагача сув қудуқлари ва бошқа бетонли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Корхонада 10 нафар ёшлар доимий иш жойи билан таъминланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram