Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 228 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎҚУВЧИЛАР ТАЪМИРДАН ЧИҚГАН СИНФХОНАЛАРДА ТАҲСИЛ ОЛИШМОҚДА

×

 2023-02-07 08:12:38    100

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўқувчилар таъмирдан чиқган синфхоналарда таҳсил олишмоқда

Барчамизга маълумки, аномал совуқ даврида туманимизнинг Ғазнов маҳалласида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби иситиш тизими яроқсиз ҳолга келиб қолиб, ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида мазкур таълим даргоҳида туман ҳокими ташаббуси билан ҳашар ташкил этилиб, бир ҳафта давомида мактабдаги иситиш тизими янги ва замонавий ускуналар билан алмаштирилди. Шунингдек, мактаб ўқув биносининг асосан иккинчи қаватида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Бугун туман ҳокими мазкур таълим муассасасида бўлиб, мактаб педагогик жамоаси билан учрашди. Янгиланган иситиш тизими кўздан кечирилди ва унинг ишлаши ўрганилди.

Янги таъмирланган синфхоналарда мактаб талабалари билан суҳбат ташкил этилиб, мактаб ўқувчиларининг билим даражаси имтиҳондан ўтказилди. Айтиш лозимки, берилган эътибордан барча мактаб жамоаси ва асосан ўқувчилар мамнун ва миннатдор.

Мактаб синфхоналарининг аксарияти таъмирдан чиқарилиб, иситиш тизимидан ташқари, синфхоналарнинг жиҳозига ҳам катта эътибор қаратилди. Кабинетларнинг пол қисми янгиланиб, янги линолеумлар ётқизилди, барча синфхоналар ва коридор замонавий ва миллий руҳда жиҳозланди.

Мактаб педагогик жамоаси билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳасига берилаётган эътибор ҳақида гапирилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур мактаб 2023 йилги таъмирлаш дастурига киритилган ва мазкур мактаб учун қўшимча бино қуриш масаласи ҳам юқори ташкилотларга етказилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram