Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕКТОРНИНГ ФАОЛ ВА ЭНГ ПЕШҚАДАМ ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2023-02-06 19:41:13    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Секторнинг фаол ва энг пешқадам волейболчилари аниқланди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларни спорт мусобақаларига кенг жалб этиш мақсадида туманимиз миқёсида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан турли спорт тадбирлари ташкил этилиб ўтказилмоқда. Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинда бўлиб ўтган спорт тадбири ҳам туманимизнинг барча ёш волейболчиларини бирлаштирди.

Маҳалланинг 18-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақаларда сектор миқёсидаги маҳалаллардан ташкил топган 16 та жамоа ғолиблик учун майдонга чиқдилар. Ленбур маҳалласи ёшлар етакчиси Шоҳбоз Обидзоданинг бизга берган маълумотига кўра, мусобақаларда иштирок этган ёшларнинг барчаси ғолибликка лойиқ эди.

Мусобақалар натижасида биринчи ўрин Ленбур маҳалласининг “Холбоев” жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни “Соҳибкор” жамоаси, учинчи ўринни эса, “Ленбур” жамоаси эгаллади. Мусобақаларда иштирок этган энг яхши меҳмон жамоа “Демурсад” маҳалласи ёшларига ҳам тўртинчи ўрин насиб этди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга қимматбаҳо совға ва дипломлар тақдим этилди. Бундай спорт мусобақалари сектор миқёсида мунтазам ташкил этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram