Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОД МАҲАЛЛАСИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲАМ МАҲАЛЛАДОШЛАРИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

×

 2023-02-06 17:43:05    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Навобод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ҳам маҳалладошларига ҳисобот берди

Навобод маҳалла фуқаролар йиғини туманимизнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган. Маҳаллада 4 420 нафар аҳоли истиқомат қилади. Хонадонлар сони 743 та, оилалар сони 1 301 тани ташкил этади. Маҳалланинг ўсиш нуқтаси хизмат кўрсатиш, деҳқончилик ва саноат соҳаси ҳисобланади. Бу рақам ва мисоллар маҳаллада фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчисининг кундалик юмушларига бевосита боғлиқдир.

Навобод маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида иш бошлаган Маъмуржон Бобомирҳисенов маҳалладошларига бир йиллик иш фаолияти бўйича ҳисобот берди. 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида Навобод маҳалласи фаоллари иштирок этдилар.

Ҳоким ёрдамчиси бир йил давомида унинг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ишлар ва амалга оширилган янгиликлар ҳақида маълумотлар берди. Ҳоким ёрдамчиси фаолиятини белгилаб берадиган Концепция талаботлари асосида қилинган ишлар таҳлил этилди.

Тадбдир иштирокчилари ҳам ҳоким ёрдамчиси фаолиятига баҳо бериб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар. Бир йиллик иш фаолияти таҳлил этилиб, янги йилга мўлжалланган ишлар бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан тузилган режалар маъқулланди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram