Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 225 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИШКИ ОЗИҚЛАНТИРИШ БАҲОРГИ ҲОСИЛДОРЛИК ГАРОВИДИР ЁХУД СЎХ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАҚИДА

×

 2023-02-04 18:08:19    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Қишки озиқлантириш баҳорги ҳосилдорлик гаровидир ёхуд Сўх туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида

Туманимизда янги, 2023 қишлоқ хўжалик йилига тайёргарлик ишларини ўрганиш ишлари соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда. Айни кунда туман миқёсида экин ерларни озиқлантириш, маҳаллаий ўғит чиқариш ишлари амалга оширилиб, ушбу ишлар соҳа вакиллари томонидан жадаллик билан олиб борилаётир.

Сўх тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг бизга берган маълумотига кўра, 2023 йил учун Сўхлик миришкорлар астойдил ҳаракат қилишаётир. Сўхлик бободеҳқонлар бу йили 500 гектарга ғалла, 700 гектарга картошка экканлар. Умумий ер майдонининг 31 гектарига сабзавот экиладиган бўлса, яна 250 гектар ерларда озуқа экинлари парваришланади.

Экин ерларни озиқлантирш мақсадида 1 500 тонна маҳаллий ўғит чиқариш белгиланган. Шу кунгача ғалла экин ерларига соҳа вакиллари томонидан 1 200 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди.

Соҳа мутасаддилари ҳар куни Сўхлик миришкорлар билан учрашувларда агротехник тадбирлар ва уларнинг самараси ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда. Шунингдек, экин ер майдонларида етиштирилаётган ҳосиллардан ташқари, туманда боғдорчиликни ривожлантиришга оид ишлар ҳам олиб бориляпти. Барча туман миришкорларига омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram