Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ БИР ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИГА БАҲО БЕРИЛЯПТИ

×

 2023-02-04 17:21:19    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳоким ёрдамчисининг бир йиллик фаолиятига баҳо бериляпти

Ленбур маҳаласидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда маҳаллада бир йилдан бери ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган Гулшанжон Олимаматовнинг бир йиллик иш фаолияти таҳлил қилинди. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, унинг самара ва натижалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Айни кунда туманимизнинг барча ҳудудларида ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот-йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Президентимизнинг маҳалладаги вакиллари томонидан амалга оширилган ишлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг фаолиятига баҳо бериялпти.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш масалалари бўйича фаолият самарадорлигини янада ошириш концепцияси тақдимоти асосида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилиши маҳалла аҳлининг фаоллиги остида ўтди. Ҳоким ёрдамчиси фаолияти давомида олиб борилган ишларни жамлаб, тақдимот шаклида маҳалладошларига тақдим этди.

Ҳоким ёрдамчиси зиммасига юкланган вазифаларни сидқидилдан бажариш албатта унинг масъулияти ва ишбилармонлигига боғлиқ. Тадбирда ҳоким ёрдамчисига барча маҳалла фаоллари томонидан билдирилган таклифлар асосида 2023 йилга иш режасини қайтадан тузиш, 2023 йилда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш борасида барча ишларни янада қатъий ва сифатли амалга ошириб барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш вазифалари юкланди ва барча ишларни ҳамжиҳатликда бажариш бўйича келишиб олинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram