Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-02-04 17:18:50    125

PDF юклаш
Чоп этиш


Ленбур маҳалласида туман ҳокими иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Ленбур маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабул аввалида туман ҳокими ленбурликларга 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда қилиниши режалаштирилган ишлар хусусида маълумот берди.

Сўх дарёси қирғоқларида Ленбур аҳли ҳам асосан шоличилик билан шуғулланишади. Фуқаролар ҳам айни ушбу ҳудудларни мустаҳкалаш масаласида туман ҳокимига мурожаат этдилар. Ўтган 2022 йили дарёнинг бир қисмида қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди. Бу йили ҳам бу ишлар Президентимизнинг 25 октябрь 2022 йили қабул қилган 408-сонли сонли қарори асосида давом эттирилиши туман ҳокими томонидан қайд этиб ўтилди.

Ўтган йили Ленбур маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида маҳалланинг барча ҳудуди – ички кўчларига ҳам ичимлик суви тармоғи тортилди. Агар маҳаллада ичимлик суви иншооти барпо этилса, 90 фоиз аҳоли ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Ушбу масала ҳам туман ҳокимига мурожаат этилди. Бу бўйича туман ҳокими маҳалла аҳлига аниқ ва етарли маълумотлар берди.

Сайёр қабул давомида бошқа жорий масалалар ҳам муҳокама этилди. Маҳаллада кенг кўламли ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида туман ҳокими ленбурликларга ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram