Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 192 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-02-04 17:16:05    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда

Туманимизнинг барча ҳудудларида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан аҳоли ўртасида қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, носоз ва қўлбола электр асбоб-анжомалридан фойдаланмаслик, овқат ва турли уй шароитида тайёрланган маҳсулотлардан фойдаланмаслик бўйича тарғибот-ташқвиқот ишлари олиб борилмоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жалолиддин Жалоловнинг сўзларига кўра, бундай тарғибот ишлари туманимизнинг тоғолди ҳудуди – Малбут қишлоғида олиб борилди.

Газ таъминоти, электр таъминоти корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда туман фавқулода вазиятлар бўлими ходимлари қишлоқда “хонадонбай” тизими асосида тушунтириш ишлари олиб бордилар. Барча фуқароларга юқоридаги масалаларда маълумотлар ва маслаҳатлар  ва ушбу фавқулодда ҳолатларни олдини олиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, “Сўх тумани Малбут қишлоғи “Малбут” сел йулини тозалаш  ва қирғоқларни мустаҳкамлаш” мавзусида ўтказилган махсус-тактик ўқув машқининг аосий мақсади ҳам фуқаролар ҳаётини асраш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишдан иборат бўлди. Махсус тактик ўқув машқларида туман фавқулодда вазиятлар бўлими таркибига  кирувчи барча корхона ва ташкилотларнинг техникалари жалб этилди.

Ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, туман ФВБ, ички ишлар бўлими, милий гвардия, йўл ҳаракати хавфсизлиги, тиббиёт бўлими, СЭО ва ЖС бўлими, автойул, тумангаз, ирригация, халқ таълими бўлими, ободонлаштириш, солиқ инспекцияси, ёнғинга кураш жамияти, сув таъминоти, алоқа бўлими ва бошқа корхона ташкилотлардан қатнашди. Ўқув машқ давомида туман Фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан амалий тадбирлар бажарилди.

Айни кунда туманимизнинг тоғолди ҳудудларида зарурий техника ва ишчи кучини жалб этган ҳолда сел ва сув тошқинларни олдини олишга қаратилган амалий ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Содиқжон Мурзоевнинг маълумотига кўра, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда айни кунда Малбут қишлоғи сел йўлини тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram