ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ БИР ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ
2023-02-03 11:00:35 140
Ҳоким ёрдамчисининг бир йиллик фаолияти таҳлил қилинди
Маҳаллада ўзига хос ўсиш нуқтаси – драйверини аниқлаш ва ушбу аниқланган драйвер асосида ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, пировардида, аҳолини ушбу соҳага йўналтирилган ҳолда уларнинг даромад олишлари учун манба яратиш ҳудудларда фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг вазифаларидан бири ҳисобланади. Бир йил давомида қилинган ишлар юзасидан бугун ҳоким ёрдамчилари аҳолига ҳисобот бермоқдалар.
Гулистон маҳалласидаги 9-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида йиғилган маҳалла фуқароларига ушбу маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Камолиддин Камолов ўзининг бир йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берди. Тадбир давомида маҳаллада барча жабҳада, ҳоким ёрдамчисининг фаолият доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Аниқ режа ва чора-тадбирлар асосида қилинган ишлар хусусида Камолиддин Камолов маҳалла аҳлига ҳисобот бериб, бундай ишлар маҳалла ҳудудида бу йили ҳам давом эттирилиши ва қилинадиган ишлар ўзаро маслаҳат ва келишув асосида амалга оширилишини таъкидлади. Тадбирда иштирок этган қатнашчилар ҳам ҳоким ёрдамчиси фаолияти бўйича фикрлар билдирдилар.
Ўз саволларига ҳоким ёрдамчисидан жавоблар олган тадбир иштирокчилари унинг янги режалари ҳақида ҳам маълумот олдилар. Тадбир давомида келгуси ишлар режаси бўйича “Йўл харитаси” қабул қилинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram