МЕҲНАТ ЭЪТИРОФИ
2023-02-02 16:04:05 131
Меҳнат эътирофи
Рағбат ва қилинган меҳнат эътирофи иноснга ўзига хҳос куч, ғайрат бериши табиий ҳол. Айни дамда Сизга азиз каналимиз аъзолари мана шу ҳақда икки оғизгина сўзламоқчимиз. Аслида бу воқелик туманимизнинг ҳокимлиги мажлислар залида бир ҳафта олдин бўлитб ўтган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ва шу соҳа фахрийлари иштирок этган тадбирда бир гуруҳ фаоллар тақдирланишди.
Инсон улғаяди, навқирон ёшлиги кексаликка йўл олади, бироқ олинган мукофот қадри, қиймати эскирмайди, йўқолмайди. Воқеликни маълум сабабларга кўра, сааал кечроқ улашаётганимизга ушбу воқелик қаҳрамонларидан узр сўраймиз. Барибир Сизлар ҳар доим эътибор ва ардоғимиздасиз.
Бўлиб ўтган тадбирда соҳа вакиллари ҳақида самимий сўзлар тилга олинди, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда уларнинг ҳиссаси чексиз эканлиги яна бир карра таъкидланди. Айниқса, соҳа фахрийларининг меҳнат фаолияти бугунги авлодга намуна эканлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбирда бир гуруҳ ички ишлар соҳаси фахрийларига “Ўзбекистон ИИВ фахрийси” кўкрак нишони тақдим этилди. Ички ишлар майорлари Суҳбатжон Шарипов, Абдусалом Тешабоев, Бахтиёр Юсупов, сержантлар Маҳмуджон Боботошев, Жўрабек Холматовларга ушбу мукофотни туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва туман прокурори Садирали Мирзокаримовлар топширдилар.
Сўх туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Умеджон Шамсудиновга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири буйруғи билан III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони тақдим этилди. Барча мукофотланган соҳа вакилларини самимий муборакбод этамиз. Бардавом бўлсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram