Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САРИБОЗОРЧА МАҲАЛЛАСИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛАДОШЛАРИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

×

 2023-02-02 16:00:25    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Сарибозорча маҳалласи ҳоким ёрдамчиси маҳалладошларига ҳисобот берди

Айни кунларда туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчиларининг ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда ҳоким ёрдамчиларининг бир йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг режалари тузилаётир.

Рашиджон Иномжонов Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида мана бир йилдирки, ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради ва маҳалланинг 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда ҳоким ёрдамчиси маҳалла аҳлига ҳисобот берди. Сарибозорча маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан бир йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Ҳоким ёрдамчиси маҳаладошларига қилинган ишлар ҳақида асосли маълумотлар тақдим этди. Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада амалга оширилган хатлов натижасига кўра аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш, банк кредити олининшида тавсияномалар бериш ва кредитни мақсадли сарф этилишини назоратга олиш, эҳтиёжманд оилаларга субсидия асосида берилган асбоб ва дастгоҳлар, томорқа масалалари, ёшлар, айниқса, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига ҳар томонмала қулайликлар яратилганлиги хусусида батафсил маълумот берди.

Тадбир иштирокчилари ҳам ўз сўзларида ҳоким ёрдамчисининг бир йиллик фаолиятига муносиб баҳо бердилар. Тадбир охирида бир гуруҳ маҳалла фаолларига қимматбаҳо ва эсдалик совғалар ва ташаккурномалар тақдим этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram