Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

НАВОБОД МАҲАЛЛАСИ РАИСИНИНГ КУБОГИ ЎЗ ЭГАСИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-02-02 15:57:17    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Навобод маҳалласи раисининг кубоги ўз эгасига топширилди

Бир ҳафтадан ортиқроқ вақт давомида ёшлар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини руёбга чиқариш мақсадида Сўх тумани Ровон, Навобод ҳамда Истиқлол маҳаллаларининг ёшлар етакчилари ташаббуслари билан маҳалладаги 14-30 ёшлар ўртасида Навобод маҳалласи раисининг кубоги учун Ровон маҳалласида жойлашган 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Ўн кунга яқин давом этган мусобақамизнинг бугун ҳаяжонли лаҳзалари, яъни финал босқичи ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин "Навобод 1993" жамоасига, 2-ўрин "Истиқлол" жамоаси футболчилари ва 3-ўрин "Ҷавонони Ровон" жамоаларига насиб этди.

- Мусобақа иштирокчиларини тантали тақдирлаш маросимида Сўх туман ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов, Ёшлар ишлари агентлиги Сўх туман бўлими бошлиғи Исожон Мастонов, Ровон ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар ва дипломлар тақдим этилди, - дея бизга хабар йўлламоқда Ровон маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Тасвиржон Бобоев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram