Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"СЎХ-ҚАДИМИЙ ВА СЎЛИМ МАСКАН" КИТОБИ МУАЛЛИФИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-02-02 15:50:33    60

PDF юклаш
Чоп этиш


"Сўх-қадимий ва сўлим маскан" китоби муаллифи билан учрашув бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, Сўх тумани ҳақида Сўхлик олимлар Ўрунбой Сўфиев ва Раҳматжон Арслонзоданинг "Сўх-қадимий ва сўлим маскан" китоби яратилиб, ушбу китоб барча ўқувчиларга ташкил этилган тақдимот орқали таништирилган эди. Жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларда бевосита китоб муаллифлари билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Чумоқча маҳалласидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда китоб муаллифларидан бири Сўхлик олим Ўрунбой Сўфиев иштирок этди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов китоб ҳақида ўз фикрларини билдририб, туман таърихини ёритишда хизмат қилган ва заҳмат чекаётган олимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

- Тадбирда китоб муаллифи ҳам китобнинг яратилиш таърихи ва уни чоп этишда ташаббус кўрсатган инсонлар ва идора-ташкилотларга миннатдорчилик баён этди. Тадбир давомида иштирокчилар ҳам киттоб ҳаиқда ўз ақидаларини баён этиб Сўх таърихининг ҳали очилмаган қирралари борлиги ва бу келажакдаги янги тадқиқотларга замин яратилиши хусусида фикр юритдилар, - дея хабар бермоқда мазкур мактабнинг бошланғич синфлар ўқитувчиси Бунёджон Шоматов.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram