ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ МАҚСАДИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-02-02 15:48:45 122
Қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадида семинар ўтказилмоқда
Фарғона шаҳридаги "Азия" меҳмонхонаси кичик мажлислар залида оила ва хотин-қизлар қумитаси вакиллари хамда Жахон банки ходимлари иштирокида 2 кунлик минтақавий семинар ўз ишини бошлади.
Семинарда Фарғона вилоятининг Фурқат, Сўх, Ёзёвон, Қўштепа туманлари ҳоким ўринбосарлари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинарни Республика камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қумитаси раиси Озода Парпибоева очиб, семинар ишига омад тилади.
- Семинарда барча иштирокчиларга қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадида белгиланган лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича керакли маълумот ва маслаҳатлар берилди. Ушбу тадбирдан олган барча кўникмаларни амалиётга татбиқ этишга астойдил ҳаракат қиламиз, - дейди семинарда иштирок этган Сўх тумани ҳокими уринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram