ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛАДОШЛАРИ ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРМОҚДА
2023-02-02 15:42:10 128
Ҳоким ёрдамчиси маҳалладошлари олдида ҳисобот бермоқда
Бугун Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мазкур маҳалла ҳоким ёрдамчиси Хуршеджон Ҳусайновнинг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда иштирок этган маҳалла фуқаролар ийғини аҳли ва фаолларига ҳоким ёрдамчиси фаолиятининг илк йили давомида амалга оширган ишлари хусусида маълумот берди.
Республикамизда ҳоким ёрдамчиси фаолиятини йўлга қўйилиши албатта, маҳалалдаги фуқаролар муаммо ва камчиликларини ўрганиш, аниқлаш ва уларни ҳал этилишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ушбу йўналишда ҳоким ёрдамчиси томонидан амалий ишлар қилинди.
Маҳалалларда фаолият бошлаган ҳар бир ҳоким ёрдамчиси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги 31-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида йўлга қўйишган. Ҳоким ёрдамчиси айниқса, маҳалладаги хонадонларни хатловдан ўтказади, аҳоли бандлик даражаси, даромад манбалари, интилишлари, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганади, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 20 дан ортиқ субсидия учун тавсияномалар беради, маҳалладаги ишсизларни, биринчи навбатда, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларни бўш (вакант) иш ўринларига жойлаштиради, жамоат ишларига жалб қилади.
Ҳисобот йиғилиши давомида ҳоким ёрдамчиси фаоляитининг мана шу жабҳаларига алоҳида тўхталиб, маҳалла аҳлига тўлиқ ва асосли маълумотлар тақдим этди. Тадбир давомида тадбир иштирокчилари маҳалла ҳоким ёрдамчисига саволлар бериб, жавоблар олдилар ва Хуршеджон Ҳусайновнинг бир йиллик фаолиятига аъло баҳо берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram