ТУМАНДАГИ ЯККА ЁЛҒИЗ, НОГИРОНЛИГИ БОР, ЁРДАМГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ
2023-01-31 16:51:01 139
Тумандаги якка ёлғиз, ногиронлиги бор, ёрдамга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди
Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш хайрли ва савоб амаллардандир. Ушбу йўналишда Республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда ва у жиҳат давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдушукур Тўрабоевнинг бизга берган маълумотига кўра, бу бўйича Сўх туманида ҳам арзирли ишлар амага оширилмоқда. Абдушукур Тўрабоевнинг сўзларига кўра, “Нуроний” жамғармаси вилоят бошқармаси томонидан тумандаги якка ёлғиз, ногиронлиги бор, ёрдамга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун маблағлар берилган.
Ушбу маблағлар маҳаллалар томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатга асосан тумандаги 25 нафар фуқароларга 300 минг сўм миқдорида манзилли етказиб берилди. Маблағлар бевосита туман маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими раҳбари томонидан тарқатиб берилди ва берилган эътибордан мамнун фуқароларимиз қўлларини очиб, дуолар қилдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram