Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатлари

×

 2023-01-31 16:41:45    91

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-708-сонли Қонунининг мазмун - моҳияти

Мазкур Қонуннинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

1) 60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилди:

“Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса - эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш,-

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади”.

2) 601-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

“Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса - эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

5) 68-модда номидаги “Хўжалик ичидаги” деган сўзлар чиқариб ташланиб,  биринчи қисмининг:ўзбекча матнидаги “тузилиши” деган сўз “тузиш”деган сўз билан алмаштирилиб, санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса - беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса - ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

6) 681 ва 69-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“681-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса - ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

69-модда. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш

Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши  белгиланди.


Суд раиси                Х.Холиқов