Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 221 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ХУСУСИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-01-31 13:46:34    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида брифинг ўтказилди

        Коррупция иллат. Республикамизда ушбу иллатга қарши курашиш бўйича алоҳида тизим яратилган ва бу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

        Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режага асосан коррупцияга қарши курашиш борасида худудларда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги юзасидан брифинг ўтказилди. Мазкур брифингда туман ҳокими, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона, идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

        Тадбирда иштирок этган туман прокурори Садирали Мирзокаримов сўзга чиқиб, Республикамизда коррупцияга қарши кураш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу иллатга қарши курашнининг қонуний ва ҳуқуқий асослари ҳақида гапириб, коррупцияга қарши курашиш барчанинг асосий бурчи эканлигини таъкидладилар. Туман прокурори коррупцияга қарши курашиш борасида Сўх туманида олиб борилаётган ишлар ва “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга ошитрилаётган ишлар хусусида атрофлича маълумот берди.

        Дарҳақиқат, коррупция ва унинг аломатлари жамият ривожига тўсиқ бўладиган иллатдир. Унинг илдизини қуритиш ва унга қарши курашиш ҳамкорликда олиб бориладиган амалий ишлар самарадорлигига бевосита боғлиқдир.

        Брифингдан сўнг, “Сўх тумани ҳудудларида аҳоли мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган ободонлаштириш ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур мавзуга доир туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мазкур тадбир иштирокчилари – оммавий ахборот воситалари вакиллари – журналист ва блогерлар саволларига жавоб берди.

        Шунингдек, тадбирга таклиф этилган маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ҳам ҳудудларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими ҳақида ўзларининг тажрибаларига асосланиб, маълумотлар бердилар. Самимий тарзда бўлиб ўтган мазкур тадбирларни мунтазам ўтказилиши бўйича таклифлар билдирилди ва бу бўйича мутасаддиларга вазифалар берилди ва мазкур таклифлар бир овоздан маъқулланди.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram