Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 222 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАРИГА ЭЛЕКТРОН ДОСКАЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

×

 2023-01-31 13:36:58    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманимиз мактабларига электрон доскалар етказиб берилмоқда

Умумтаълим мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таълимда замонавий технологиялардан фойдаланиш мақсадида таълим муассасалари замонавий асбоб ва дастгоҳлар билан таъминланмоқда. Сўх тумани халқ таълими бўлими мудири Фозилжон Мирзоевнинг сўзларига кўра, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 31 май 2022 йилдаги 178-сонли буйруғи ҳам қабул қилинган.

Ушбу буйруғ асосида бугун 7-сонли умумий ўрта таълим мактабига янги ва замонавий электрон доска етказиб берилди. Вазирлик совғасидан мактаб аҳли миннатдор ва ушбу замонавий ускунадан бугун мактаб педагогик жамоаси самарали фойдаланиб, берилган эътибор учун барча муаллим ва ўқувчилар самимий миннатдорчилик изҳор этадилар.

Берилган эътибор самарси ўлароқ мазкур мактабда таълим сифати ҳам юксалишига ишонч билдирамиз. Куни кеча шундай электрон доска туман ҳокими ташаббуси билан  таъмирланаётган Ғазнов маҳалласидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабига етказиб берилган эди.

                Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram